Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Обаманинг учрашуви 1,5 соатдан ортиқроқ давом этди
АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессияси доирасида икки томонлама учрашув ўтказилди.
Бу учрашув ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди ва 1 соату 40 дақиқа давом этди.
Бундан олдинроқ, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу учрашув учун 55 дақиқа ажратилгани ҳақида маълум қилганди.
Президентлар омма олдида бир-бирларининг қўлларини сиққан ҳолда саломлашишган ва шундан сўнг ёпиқ эшиклар ортидаги учрашувга йўл олишган.
Қайд этиш керакки, икки президент кейинги 2 йил ичида илк марта алоҳида учрашув ўтказишди.
Учрашув тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаган.