Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:28 / 30.09.2015
5729
1 дақиқада ўқилади
АҚШда суд ҳукми ўқилган қотил тасодифан озодликка чиқариб юборилди
Луизиана штатида хато туфайли қамоқдан чиқариб юборилган қотил қидирилмоқда, деб хабар беради Reuters агентлиги.
Жиноятчининг исми Бенжуиэл Жонсон. У 2013 йилда қотиллик учун қамоққа олинган.
22 сентябрь куни у “Диксон” ахлоқ тузатиш муассасасидан бошқа жиноятлар билан боғлиқ юрисдикциядаги муассасасига юборилди. У ердан эса жиноятчини қўйиб юборишди. Тахминларга кўра, бу хатога қамоқ амалдорларидан бири йўл қўйган.