Спорт | 09:50 / 30.09.2015
3202
1 дақиқада ўқилади

Касильяс ЕЧЛда ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди

"Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс “Челси”га (2:1) қарши кечган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида асосий таркибда майдонга тушди.

Бу ўйин испаниялик дарвозабон учун мусобақа доирасидаги 152-ўйини бўлди. Шулардан 150тасини у Мадриднинг “Реал” клуби либосида ўтказган.

Шу тариқа, Касильяс бу борада “Барселона” жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Хавининг натижасини (151та ўйин) ортда қолдирди.