Жаҳон | 17:57 / 01.10.2015
4981
1 дақиқада ўқилади

NASA 2020 йилнинг асосий вазифаларини аниқлаштириб олди

NASA космик агентлиги раҳбарияти 2020 йилгача амалга ошириладиган 5та янги миссиянинг лойиҳасини кўриб чиқди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, барча миссиялар Қуёш тизими ва Ер сайёраси шаклланиши ҳақидаги маълумотларни тўплашга қаратилади. Булар орасида: Венера атмосферасини ўрганиш миссияси (Deep Atmosphere Venus Investigation of Noble gases, Chemistry, and Imaging, DAVINCI); Венера топографик харитасини тузиш ва унинг пўстлоғи таркибини ўрганиш миссияси (The Venus Emissivity, Radio Science, InSAR, Topography, and Spectroscopy mission, VERITAS); Психея астероидини ўрганиш миссияси; ер атрофи объектларини ўрганиш миссияси ва Юпитернинг Троян астероидларини ўрганиш бўйича Lucy лойиҳаси.