Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:56 / 01.10.2015
6687
1 дақиқада ўқилади
Ёқутистонда буғ қозонининг портлаши оқибатида 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Ёқутистонда буғ қозонининг портлаши оқибатида 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, 1 октябрь куни Батагай қишлоғида буғ қозони портлаб кетган. Авария пенополистирол ишлаб чиқарувчи цех гаражида содир бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир. Улардан 1 нафари 1970 йили, 2 нафари эса 1995 йили туғилган.