Жаҳон | 02:01 / 02.10.2015
4394
1 дақиқада ўқилади

АҚШга “Хоакин” кучли довули яқинлашмоқда

“Хоакин” тропик бўрони кучли довулга айланиб, АҚШнинг шарқий қирғоқларига яқинлашмоқда. Бу ҳақда CNN хабар беради.

Довул тўртинчи даражада хавфли бўлиб, “Сэнди” довулига қиёсласа бўлади.
Нью-Жерси штати қутқарув хизмати ходимлари юқори тайёргарликка келишган.
Довул Шимолий Каролина, Жанубий Каролина, Виржиния штатлари ва ундан ҳам юқорига етиб бориши мумкин.