Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг 8 ўйинчиси эркак эканлиги маълум қилинди
Эрон футбол лигасининг расмий вакили Модтаби Шарифий футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг 8 ўйинчиси эркак эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
“Футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг 8 ўйинчиси жинсни алмаштириш бўйича операция кутаётган эркаклардир”, деб айтди Шарифий. Унинг таъкидлашича, улардан баъзилари аввал эркаклар футболида ўйнаган. У аниқ исмларни келтирмади.
Манбанинг маълумотларига кўра, бу хабардан кейин эронлик масъул шахслар бутун терма жамоанинг қайси жинсга мансублигини текширишни бошлаган.