Жамият | 13:47 / 03.10.2015
8593
1 дақиқада ўқилади

Мирзачўллик аёл ноқонуний диний йиғинлар ўтказгани учун жазоланди

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Эржар маҳалласида яшовчи Гулчеҳра Файзиева ноқонуний диний йиғинлар ўтказишда айбланди. Бу иш туман жиноий ишлар бўйича суди томонидан кўриб чиқилди.
Аёл илгари маъмурий жазога тортилмагани эътиборга олинган ҳолда, унга 236 800 сўм миқдорида жарима белгиланди.