Спорт | 17:05 / 03.10.2015
4244
1 дақиқада ўқилади

Япониялик теннисчи Тошкентда WTA турни ғолибига айланди

Япония вакиласи Нао Хибино Тошкентда ўтказилган теннис турнири ғолиби бўлди. Турнирнинг ютуқ жамғармаси 227 минг долларни ташкил қилади.
Шанба куни жаҳон рейтингида 117-ўринни эгаллаб турган Хибино 6:2, 6:2 ҳисоби билан сайёранинг 137-ракеткаси Донна Векич устидан ғалаба қозонди. Ўйин 1 соат 12 дақиқа давом этди.
20 ёшли теннисчи WTA турнирларидан биринчи марта ғалаба қозониши.