Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KUN.UZ дайжести: 3 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар
Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 3 октябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.
ОАВ: БМТдаги чиқишида Путин Обамадан ўтиб кетди>>

New York Daily News газетаси ўқувчиларининг 95 фоизи БМТ Бош ассамблеясида Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Барак Обамадан ишончлироқ гапирди
Одилхон қори Юнусхон ўғли Екатеринбургда ИШИД хақида мавъиза қилди>>

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг имом - хатиблардан ташкил топган делегацияси айни кунларда Россия федерациясининг Екатеренбург шаҳрида бўлиб турибди
Тошкент смартфон бозорида iPhone 6S сотилмоқда>>

Бутун дунё бўйича сотувга чиқарилганига сал кам бир ҳафта тўлгач, Ўзбекистонда ҳам Apple iPhone 6S смартфонлари сотила бошланди
Мичиганлик фермер буғдой даласида мамонт суягини топиб олди>>

Мичиган штатида яшовчи Жеймс Бристл исмли фермер ўзига тегишли буғдой даласида ишлаётганида мамонтга тегишли 1 м узунликдаги суякни топиб олди
Лэмпард “Нью-Йорк Сити” тарихидаги энг тез гол муаллифига айланди>>

“Нью-Йорк Сити” клуби ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард жамоа тарихидаги энг тез гол муаллифига айланди.
Мао Цзэдун портрети 40 млн долларга сотувга қўйилади>>
Хитойнинг ўтмишдаги етакчиси Мао Цзэдуннинг америкалик рассом Энди Уорхолл томонидан чизилган портрети 11 ноябрь куни Нью-Йоркда ким ошди савдосига чиқарилади
Жаҳонгир Позилжонов қўшиқчи эмас, ошпаз бўлиши мумкин эди>>

Бир гуруҳ ўзбекистонлик хонандалар эстрадада омади юришмаган тақдирда қандай касбда ўзини синаб кўриши мумкин бўлгани ҳақида гапириб ўтишди
General Motors Chevrolet Volt ҳайдовчисиз машинасини ишлаб чиқади>>

General Motors концерни 2016 йил охирида ҳайдовчисиз автомобиллар синовларига киришади. Автопилотли машиналар Chevrolet Volt гибриди базасида қурилади

Буюк Британиянинг собиқ фан вазири, тадқиқотчи, лорд Пол Дрейсон Freevolt технологиясини илм аҳлига тақдим этди
Нидерландияда улкан океан тўлқинлари генератори яратилди>>

Нидерландиялик муҳандислар 4.5 м баландлик ва 5 м кенгликка эга сув тўлқинлари ярата оладиган тажрибавий комплекс яратишга муваффақ бўлишди
Криштиану Роналду “Реал” сафида клубнинг 40 фоиз голларини урган>>
