Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 17:30 / 04.10.2015
8884
1 дақиқада ўқилади
Ота ўғлини ёмғирдан сақлайман деб очиқ ҳавода “чўмилиб” олди
Интернетга жойлаштирилган мазкур таъсирли фотосуратда одатда туйғуларини сўз билан эмас, амалиёт билан намойиш этишни маъқул топадиган оталарнинг меҳрибонлиги жуда гўзал акс этган.
Кучли жала савалашига қарамай, фарзандининг соғлиғини ўйлаган ота ёмғирпўшни унинг боши узра тутди ва шу тарзда улар уйга етиб олишди.
Отанинг усти-боши тамоман шалоббо бўлганига қарамай, у бахтли эди. Негаки, фарзандини шамоллашдан асраб қолиш билан бирга, унга муҳим ҳаётий дарсни ҳам тушунтириб қўйди: яқинларга ва барча инсонларга мурувват кўрсатиш.