Жаҳон | 23:58 / 04.10.2015
4801
1 дақиқада ўқилади

Қундузда авиазарбага учраган шифохона қурбонлари сони 22 нафарга етди

Қундуз шаҳридаги “Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилоти шифохонасига тушган бомба туфайли ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди, деб хабар берилади ташкилот твиттерида.

“Сўнги янгиланиш: 12 нафар ходим ҳалок бўлди (ошмаган) + 10 нафар бемор (7 нафар деб хабар берилган эди)”, — дейилади хабарда.

Олдин маълум қилинганидек, Қундуз губернатори Ҳамдулла Даниши авиазарбага учраган “Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилотининг шифохонаси “Толибон” жангарилари тасарруфида бўлганлигини, айтиб ўтган эди.