Жаҳон | 19:54 / 04.10.2015
6113
1 дақиқада ўқилади

Халқаро коалиция ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги позицияларига 16та зарба берди

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги позицияларига 16та зарба берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

10та зарба Ироқда, хусусан, Киркук, Фаллужа ва Рамади шаҳарларида амалга оширилди.
Бундан ташқари, Суриянинг ал-Хасака шаҳрида ҳамда бошқа жойларда террорчилар 6 марта ўққа тутилди.