Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 14:03 / 05.10.2015
11634
1 дақиқада ўқилади
Нефть нархининг ўсиши туфайли Москва биржасида евро ва долларнинг курси сезиларли равишда пасайди
Дунё капитал бозорида нефть нархининг сезиларли равишда ўсиши натижасида Москва биржасидаги евро ва долларнинг курси сезиларли равишда пасайиб кетди. Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.
Бозорда долларнинг курси 65,62-65,97 рубль диапазонида айланмоқда. Ўртача курс миқдори 65,8 рублни ташкил қилмоқда. Бу аввалги кўрсаткичдан 21 копейкага камроқ дегани.
Евро курси аввалги курсга нисбатан 22 копейкага камайиб, 73,84 рублни ташкил қилмоқда.