Жаҳон | 19:40 / 06.10.2015
13483
1 дақиқада ўқилади

Россия Мудофаа вазирлиги: ИШИД жангарилари Россия авиазарбасидан масжидларга кириб яширинишмоқда

Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антоновнинг маълум қилишича, ИШИД жангарилари Россия авиазарбаларидан қочиб, масжидларга беркинишмоқда, деб хабар қилади ТАСС.

“Бизда террористларнинг масжидлар ичига яширинаётгани ҳақида маълумотлар ҳамда улар ўзларининг ҳарбий техникаларини масжид атрофида яширишга уринаётгани ҳақида видео маълумотлар бор”, — деди Антонов.

У Россия ҳеч қачон ҳарбий объект бўлмаган биноларга авиазарбалар бермаслигини таъкидлаб ўтди.