Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:53 / 06.10.2015
11653
1 дақиқада ўқилади
Туркия ҳарбийлари Сурия чегарасида МиГ-29 аниқланганини хабар қилишди
Эгаси номаълум МиГ-29 қирувчиси ва Суриянинг ракета комплекслари Туркиянинг 8 F-16 қирувчилари билан юзма-юз келди. Reuters агентлигининг ёзишича, ушбу самолётлар Сурия билан чегарани патруль қилаётган эди.
МиГ-29 қирувчиси қайси давлатга тегишли эканлигини аниқлашнинг имконияти бўлмади. Воқеа 5 октябрь куни содир бўлди.