Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:50 / 06.10.2015
3804
1 дақиқада ўқилади
Хитой шарқидаги кўприкдан автобус қулаши туфайли 7 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг шарқий провинцияларидан бири Аньхойда юз берган ЙТҲ натижасида автобус кўприкдан қулаб тушди. Бу ҳақда CCTV телеканалида хабар қилинган.
Хабарда айтилишича, бу ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлган ва камида 30 киши жароҳатланган.
Айни вақтда автобус йўналиши ҳақида маълумот йўқ. Ҳодиса сабаблари ҳам аниқланмаган.