Ўзбекистон | 11:01 / 07.10.2015
2874
1 дақиқада ўқилади

“Ўзнонмаҳсулот” 600 млрд сўмлик акциялар чиқарди

“Ўзнонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ҳар бири минг сўмлик 598456977 дона акцияни истеъмолга чиқарди. компания хабарномасида таъкидланишича, акцияларнинг умумий нархи 600 МЛРД сўмни ташкил қилади.
Илгари хабар қилинганидек, қўшимча акцияларнинг чиқарилиши билан акциядорлик компаниясининг 28 корхонасидаги давлат улуши 51 фоизга қисқаради.