Жаҳон | 07:34 / 07.10.2015
4486
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Донбасснинг Украинага қайтишига ишонч билдирди

Украина президенти Пётр Порошенко Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк хал республикаси (ДХР)да сайловларнинг бекор бўлиши, Донбассни Украинага қайтаришига ишонч билдирди. Шу муносабат билан у сайловларнинг бекор бўлишини олқишлаган. У бу ҳақда ўзининг Facebook даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
"Украина қонунчилиги асосида сайлов ўтказилиши Донбасснинг Украинага қайтиш йўлларини очиб беради”, - деб ёзади у.
Аввалроқ ДХР ва ЛХР раҳбарлари Денис Пушилин ва Владислав Дейнего маҳаллий сайловларни кейинги йилнинг 18 октябри ва 1 ноябрида республикада ўтказишга рози бўлишганини маълум қилишган эди. Бу ҳақда Россия, Германия, Франция ва Украина ўртасидабўлиб ўтган “Норманд тўртлиги” учрашувларида келишиб олинган эди.