Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:17 / 07.10.2015
3685
1 дақиқада ўқилади
Қримда жоме масжиди қурилишига 2 млрд рубль тўпланди
Қримда жоме масжиди қурилишига 2 млрд рубль тўпланди. Бу маблағ янги объект қуриш учун етарли, деди республика бош вазири ўринбосари Руслан Бальбек.
“Бу бюджет ташқариси манбаларидир.
Пуллар турли миллат ва дин вакилларидан келиб тушмоқда. 2 млрд рубль тўплаб бўлинди”, - маълум қилди у РИА Новости мухбирига.
Масжид Симферополнинг жанубидаги тепаликда қурилади. Лойиҳага биноан, асосий бино гумбазининг баландлиги 28 м ни ташкил қилади. Ички ҳовлига устунлар ва шодирвон билан зеб берилади.