Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:35 / 07.10.2015
10033
1 дақиқада ўқилади
Toyota: минглаб йўлтанламасларимиз қандай қилиб ИШИД қўлига тушаётганидан бехабармиз
ИШИД гуруҳи жангарилари қўлида Toyota русумидаги минглаб йўлтанламаслар ва енгил юк машиналари бор. Бу Ливия, Ироқ ва Сурияда қилинган кўплаб видеолавҳаларда кўринади.
ABC телекомпаниясининг маълум қилишича, АҚШ ҳукумати Япония корпорациясига бу борада расмий сўров билан чиққан. АҚШ молия вазирлигининг аксилтеррор департаменти сўровига Toyota бу борада ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтган.