Жаҳон | 07:29 / 07.10.2015
2863
1 дақиқада ўқилади

Ямандаги масжид портлаши натижасида 7 киши ҳалок бўлди

Яман пойтахти Сано шаҳридаги масжид портлаши натижасида 7 нафар киши ҳалок бўлди, деб маълум қилмоқда Reuters.
Аввалроқ Адандаги ҳукумат биносига қилинган ҳужумни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олганди.
Ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлган эди.