Жамият | 14:03 / 07.10.2015
3454
1 дақиқада ўқилади

Япония бош вазири ҳукуматдаги асосий вазирларни ўз лавозимида қолдирди

Япония бош вазири Синдзо Абэ Вазирлар Маҳкамасида алмаштиришлар ўтказар экан, ҳукуматдаги асосий вазирлар, жумладан, ТИВ раҳбари Фумио Кисиду, Молия вазири Таро Асо, Мудофаа вазири Гэн Накатани ва бош котиб Ёсихидэ Сугуни ўз лавозимида қолдирди.

Аввалроқ, 7 октябрь куни Япония ҳукумати тўлиқ тартибда истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзгани хабар берилган эди. Бу одатий расмий ҳолат бўлиб, янги бош вазир тайинланганидан сўнг мамлакат Вазирлар Маҳкамасида алмаштирилишлар амалга оширилиши талаб этилади.