Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:13 / 08.10.2015
5637
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда афюн етиштириш 20 фоизга ўсди
Россия бош штабининг ҳисоб-китобларига қараганда, Афғонистон ҳудудида жорий йилда афюн етиштириш миқдори 20 фоизга ошган. Бу ҳақда штаб бошлиғи Валерий Герасимовга таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
“Охирги 14 йилда Афғонистонда ишлаб чиқарилаётган наркотиклар ҳажми 40 баробарга ошди, олинган афюн миқдори эса жорий йилда 8 минг тоннани ташкил қилиши мумкин, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 20 фоизга кўпроқдир”, - маълум қилди у.