Жаҳон | 07:39 / 08.10.2015
11699
1 дақиқада ўқилади

Интернетда Россия ракеталарининг Курдистон устидан учиб ўтгани тасвирланган видео пайдо бўлди

Курдистоннинг "Пешмерг" кўнгиллилар қўшинининг твиттер-аккаунтида Россияга тегишли эканлиги эҳтимол қилинаётган қанотли ракеталарнинг Курдистон устидан учиб, Сурияда жангарилар томонидан назорат қилинаётган ҳудудга йўналаётгани тасвирланган видео жойлаштирилди.

"Россия ракеталари Курдистон осмони орқали Сурия мухолифатининг бош қароргоҳи томон учиб кетмоқда", дейилмоқда видеога берилган изоҳда.

Кўнгиллиларнинг айтишича, бу видеода 7 октябрда учирилган ракеталар қайд этилган.

Аввалроқ Россия ҳарбий-денгиз кучлари Каспий денгизидан Сурия томон 26 ракета учиргани ва улар Ироқ ва Эрон устидан учиб ўтиб, Суриядаги 11 та нишонга теккани маълум қилинганди.