Ўзбекистон | 16:20 / 08.10.2015
10283
1 дақиқада ўқилади

Сирғали бозорида Lacetti нархи 10 минг долларни ташкил қилмоқда

Тошкентдаги Сирғали автомобиль бозорида 40 минг км масофа босган Chevrolet Lacetti машиналари ўртача 10 300 долларга сотилмоқда.

Буни 5 октябрь ҳолатига кўра эълон қилинган нархлар кўрсатмоқда. Тахминан мана шунча юрган Cobalt’лари нархи эса бироз арзонроқ бўлиб, 9 минг долларни ташкил қилмоқда.

Бозорнинг энг катта қисмини Nexia машиналари эгаллаган. Уларни чиқарилган йилига ва босган йўлига қараб, 8 500, 5 500, 4 700 долларга сотиб олиш мумкин.