Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:46 / 09.10.2015
5291
1 дақиқада ўқилади
10 октябрда Украина Луганскдан артиллерияни олиб чиқишни бошлайди
Украина армияси Луганск вилоятининг Киев назорати остидаги қисмидан артиллерия қуролларини олиб чиқишни 10 октябрь куни бошлайди. Бу ҳақда ҳарбий операция штаби спикери Анатолий Стельмах баёнот берди.
“Бизнинг кейинги қадамимиз 85 мм калибрли артиллерияни силижитишдир, бу, режа бўйича, 10 октябрдан бошланиши керак. Бунинг барчаси биринчи босқич доирасида ўтказилмоқда. Иккинчи босқич 20 октябрдан бошланади”, - деб баёнот берди у.