Жаҳон | 07:18 / 12.10.2015
12941
1 дақиқада ўқилади

Ироқда ҳаво зарбалари туфайли ИШИД етакчиси жароҳатлангани маълум қилинди

ИШИД жангарилари раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Ироқ ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари томонидан йўлланган авиазарбалар натижасида оғир тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда IRNA хабар берган.

Манбанинг маълум қилишича, охирги ҳужумлар натижасида ташкилотнинг 3 нафар амалдори, ал-Бағдодийнинг ўринбосарлари аш-Шишаний, ас-Сурий ва Абу Саид ал-Карбулий ҳалок бўлган.

Бундан ташқари бир қанча жангарилар йўқ қилинган.

Бироз олдинроқ, Ироқ самолётлари Анбар вилоятида ҳаво зарбалари амалга оширгани хабар қилинганди.