Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зидан: Роналду ҳатто, машғулотларда ҳам гол ургиси келаверади
Мадриднинг "Реал" клуби захира мураббийи Зайниддин Зидан жамоанинг португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду борасида гапириб ўтди. Бу ҳақида Le Figaro нашри хабар тарқатди.
"Роналду ҳар бир мавсумда 50-55та гол урмоқда ва уни қандай қилиб одам дейиш мумкин? Уни шуғулланаётган вақтида бир кўринг?! Ҳатто, машғулотларда ҳам гол ургиси келаверади.
Расмий ўйинларда гол урса қувониб нишонлайди. У гол уришдан тўхтамайди. Чунки, КриРо ишлашда давом этади ва Месси билан рақобат қилаверади.
Унинг бу қадар тўпурарлиги, бошқалардан битта гол бўлса ҳам кўпроқ уриш нияти билан боғлиқдир", - дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи аввалида Роналду "Реал" тарихидаги энг яхши тўпурарга айланганди. У шу вақтгача жамоаси сафидаги 308 ўйинда 324та гол урди.
Жорий мавсумда Роналду "Реал" билан 9та ўйин ўтказди ва 10та гол урди.