Жаҳон | 14:24 / 13.10.2015
5159
1 дақиқада ўқилади

Туркия полицияси Анқара вокзалидаги шубҳали пакетни портлатиб юборди

Туркия полицияси Анқара темир йўл вокзали яқинида бошқариладиган портлашни содир этди, деб хабар беради Reuters агентлиги CNN Turk телекомпаниясига таянган ҳолда.
Аниқланишича, таҳдид тасдиқланмаган, пакет ичида овқат бўлган.
Уч кун муқаддам содир бўлган портлаш туфайли мамлакатда бундай хабарларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлинмоқда.