Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:49 / 15.10.2015
10713
1 дақиқада ўқилади
Назарбоев Путинни “бўш келмаслик”ка чақирди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев россиялик ҳамкасби Владимир Путинни Сурия масаласидаги спекуляцияларга жиддий эътибор қилмасликка чақирди. Шунингдек, у “Ислом террорчиликка қарши” форумини ўтказишни таклиф қилди.
Путин унинг фикрларини қўллаб-қувватлади. Эслатиб ўтамиз, Остонада Россия ва Қозоғистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир чоғида икки томонлама муносабатлар ривожи, шунингдек, ЕИИнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.