Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:01 / 15.10.2015
4865
1 дақиқада ўқилади
Яманда хусийлар Саудия Арабистонидаги авиабазага баллистик ракета учиришди
Яманлик исёнчилар Саудия Арабистони ҳудудида жойлашган авиабазани баллистик ракета билан нишонга олишди. Бу ҳақда Яманнинг Saba агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа Асир вилоятининг Ҳамис Мушйат деган жойида содир бўлган. Ракета нишонга аниқ тегиб, унинг инфраструктурасига жиддий талафот келтирган.
“Ансоруллоҳ” гуруҳи тарқатган баёнотга кўра, ракета ҳужуми “Саудия Арабистонининг Яманга агрессияси тўхтамаётганига жавоб” тариқасида уюштирилган.