Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KUN.UZ дайжести: 17 октябрь, Ўзбекистон хабарлари
Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 17 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 15-16 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасида бўлди ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўзаро имтиёз ва преференциялар бериш, келишилган ва самарали тариф сиёсатини юритиш, шунингдек, ўзаро манфаатли янги транспорт йўналишларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш орқали транспорт коммуникациялари ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш МДҲ аҳамиятини белгилайдиган энг муҳим омиллардан эканини таъкидлад

Ислом Каримов минтақамизга бевосита дахлдор бўлган Афғонистондаги вазиятга алоҳида тўхталди
Тошкентдаги ярмаркада 700 минг тонна пахта сотиш бўйича шартномалар имзоланди>>

15-16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилган XI Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 700 минг тонна Ўзбекистон пахта толасини сотиб олиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 800 миллион АҚШ долларидан зиёд миқдордаги шартномалар имзоланди
2016 йили Ўзбекистон Беларусга Ravon бренди остида автомобиль етказишни йўлга қўяди>>

2016 йилдан Ўзбекистон Ravon бренди остидаги автомобилларни Беларусь бозорига етказиб беришни бошлайди
Ўзбекистонда электрон пулларга бўлган талаб ошиб боради>>

Яқин йилларда Ўзбекистонда электрон тўлов воситаларига бўлган талаб ошиб боради
Вадим Абрамов "Локомотив" жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди>>

Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ўз лавозимидан кетди
Дмитрий Шокин Манчестер Гран-Присида ғолиб бўлди>>

16 октябрь куни Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо ВТФ бўйича йилнинг нуфузли турнирларидан бири – Манчестер Гран-Приси бошланди
Андижон орқали Қирғизистонга олиб борувчи кўприк таъмирланди>>

Гулистон–Бўка–Ангрен–Қўқон ва Андижон орқали қўшни Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрига олиб борувчи автомобиль йўлининг Фарғона ҳалқа йўли билан туташмаси, яъни Андижон халқаро аэропорти рўпарасидаги транспорт ечими, кўприк таъмирланди
Тошкентда “Автосаноат” АК автомобиллари учун бутловчи қисмлар локализацияси” кўргазмаси ўтказилади>>
27 октябрдан 2 ноябрга қадар Тошкентда “Автосаноат” АК автомобиллари учун бутловчи қисмлар локализацияси” кўргазмаси ва конференцияси ўтказилади
The Mirror ўқувчиларининг 31 фоизи ўзбекистонлик йигитнинг романтик танловини олқишлашди>>

Буюк Британиядаги The Mirror нашрида ўзбекистонлик ошиқ йигитнинг ўз севгилисига дил изҳори қилиш учун минглаб гул сотиб олгани ҳақида хабар нашр қилинди
Москвада "Доцент" ҳайкалини ўғирлаб кетган шахслар ўзбекистонликлар экани маълум бўлди>>

Аввалроқ марҳум совет актёри Евгений Леоновнинг машҳур “Омадли жентльменлар” кинокомедиясидаги Доцент лақабли бош жиноятчи образида ишланган, Москвадаги Мосфильм кўчасидаги ҳайкали ўғирлаб кетилгани маълум қилинганди
Москва вилоятида ўзбекистонлик аёл чақалоғини 70 минг рубль эвазига сотмоқчи бўлди>>

Москва яқинидаги Долгопрудном шаҳарчаси ҳудудида Ўзбекистон фуқаролигига эга аёл 70 минг рубль эвазига ўзининг янги туғилган чақалоғини сотишга уринганида қўлга олинди