Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 20:54 / 18.10.2015
3707
1 дақиқада ўқилади
Шанхайда Жокович Тсонга устидан ғалаба қозонди
Жаҳоннинг биринчи ракетка устаси, ўн карра “Катта шлем” турнири ғолиби, 28 ёшли серб Новак Жокович Шанхайда ўтган турнирда франциялик Жо Вильфрид Тсонгани 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу билан у 2015 йил мавсумида тўққизинчи зафарини қўлга киритди.
Финал 1 соату 18 дақиқа давом этди.