Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Harry Winston 723 минг доллик турбийонли соат ишлаб чиқди
Американинг Harry Winston компанияси чекланган миқдордаги турбийонли Histoire De Tourbillon 6 sports соатлар сериясини намойиш этди. Luxurylaunches маълумотига кўра, улар сони бор-йўғи 20 донани ташкил этади.
Соатда бир қанча циферблат (рақамлар тушириладиган панел) ўрнаштирилган бўлиб, улар бир-бирига номуносиб жойлаштирилган. Қувват захираси эса 80 соатга етади. Соатнинг қопламаси оқ олтиндан ясалган, нархи — 722,9 минг доллар.
Турбийон — махсус механизм бўлиб, унда Ер гравитацияси соатнинг аниқ ишлашини таъминлайди. Мазкур қурилма 1795 йилда Абрахам Луи Бреге томонидан ихтиро қилинган ва анъанавий соатларнинг мураккаб механизми саналади.