Жаҳон | 19:00 / 20.10.2015
3469
1 дақиқада ўқилади

2015 йилда Грецияга денгиз орқали 500 минг муҳожир келганлиги айтилмоқда

Денгиз орқали Грецияга келаётган муҳожирлар сони ортиб бормоқда.бугунга келиб уларнинг сони 500 мингга етди. Бу ҳақда БМТнинг муҳожирлар масаласи бўйича расмий вакили Мелисса Флеминг хабар бермоқда.

"Биз бу нарса нимага олиб боришини билмаймиз", деб таъкидлаган Флеминг.
Унинг маълумотларига кўра, айни дамда Греция ва Туркия чегарасида 27,5 минг нафар муҳожир бўлиб,улар ҳар қандай йўл билан Европага ўтишга тайёр.