Ўзбекистон | 15:33 / 21.10.2015
3860
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Анқара ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишди

2015 йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Намик Гунер Эрпул билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг долзарб масалалари ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.