Технология | 20:37 / 22.10.2015
4409
1 дақиқада ўқилади

Huawei Хитойдаги энг йирик смартфон сотувчисига айланди

Canalys тадқиқот компанияси маълумотларига асосан, Huawei 2015 йилнинг учинчи квартали бўйича Хитойдаги энг йирик смартфон сотувчисига айланди, деб хабар қилмоқда Forbes. Huawei компанияси бу борада Xiaomi компаниясини ортда қолдирди.

« Huawei компаниясининг Хитойнинг қақшатгич ва ўта зиддиятли бозорида биринчи ўринга чиқиб олиши, бу ҳақиқий жасоратдир », — дейди Canalys таҳлилчиси Жесси Дин. Huawei компанияси илк бор Хитой смартфонлари бозорида 81 фоизлик кўрсаткич билан етакчликни қўлга киритди.