Жаҳон | 09:39 / 22.10.2015
4902
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда экстремистлар учун турма қурилмоқда

Қирғизистонда фақат экстремистларга мўлжалланган қамоқхона қурилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг матбуот хизмати маълум қилди.

Бош вазир ўринбосари Абдираҳмон Маматалиев 19 октябрь куни Чу вилоятига ташриф буюриб, у ерда кетаётган қурилиш жараёни билан танишди. Амалдорларнинг сўзларига қараганда, бу ҳибсхона оддий жиноятчиларнинг экстремистлар билан алоқалар натижасида радикаллашувининг олдини олишга қаратилган.