Жаҳон | 09:44 / 23.10.2015
5873
1 дақиқада ўқилади

Путин: Россия демократиянинг эмас, НАТО ҳарбий инфраструктурасининг илгари силжишидан хавотирда

Россия президенти Владимир Путин ўзининг “Валдай” клубидаги чиқишида Россия демократиянинг эмас, НАТО ҳарбий инфраструктурасининг илгари силжишидан хавотирда эканлигини билдирди.
“Ахир биз чегараларимизга демократиянинг келишига қаршимизми? Демократия деганда нимани назарда тутмоқдасиз: НАТОнинг чегараларимизга келишиними? Демократия нима? НАТО – бу ҳарбий блок. Биз демократиянинг эмас, НАТО ҳарбий инфраструктурасининг илгари силжишидан хавотирдамиз”, - деди у.