Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:28 / 23.10.2015
4589
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон жанубида террорчиларнинг ёлловчиси қўлга олинди
Қирғизистоннинг Ўш вилоятида одамларни Сурияда юбориш билан шуғулланиб келаётган ёлловчи қўлга олинди. Бу ҳақда миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“Республикамиз фуқароси халқаро ташкилотлардан бирининг эмиссари бўлиб, диний экстремизмга қарши йўналтирилган оператив тадбир чоғида қўлга олинди”, - дейилади хабарномада.
Қўлга олинган шахснинг исм-шарифи ошкор қилинмаяпти.