Жаҳон | 18:04 / 26.10.2015
3567
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон 3 йилга БМТ иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг аъзоси этиб сайланди

Афғонистон 30 йил ичида биринчи марта БМТ иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг (ЭКОСОС) аъзоси этиб сайланди. Мамлакатнинг БМТ қошидаги ваколатхонаси томонидан чоп этилган баёнотда таъкидланишича, у 3 йил муддатга ушбу кенгашга аъзолик қилади.

Афғонистоннинг БМТ қошидаги доимий вакили Маҳмуд Сикл Бош Ассамблеяга аъзо давлатларнинг катта қисми Афғонистонга овоз берганини таъкидлади.
Афғонистон ЭКОСОСга учинчи марта сайланиши. Илгари у 1956 ва 1976 йилларда бу мақомга эришган эди.