Жаҳон | 07:03 / 30.10.2015
3720
1 дақиқада ўқилади

Флорида штатида самолёт учиш-қўниш полосасида ёниб кетди

Dynamic International Airways авиакомпанияси самолёти йўловчилари самолёт АҚШнинг Флорида штати Форт-Лодердейл шаҳридаги аэропортнинг учиш-қўниш полосасида қисман ёниб кетгандан кейин эвакуация қилиндилар. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.   

АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармасининг маълум қилишича, самолёт Форт-Лодердейл/Холливуд аэропортидан бевосита ҳавога кўтарилиши олдидан ундан ёнилғи оқиб чиқа бошлаган.   

CNN телеканали бир киши воқеа жойидан замбилларда олиб кетилаётганини намойиш қилди. Boeing 767 самолёти Венесуэлага кетаётган бўлган.