Жамият | 15:13 / 30.10.2015
6672
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда санъат фахрийларига бағишланган ҳужжатли фильмлар олинмоқда

Ўзбекистонда бир қатор машҳур санъаткорларнинг ҳаёт йўли ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильмлар суратга олинмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекфильм” киностудияси директори в.б. Комилжон Шамсуддинов маълумот берди.

“Айни вақтда Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Рихси Иброҳимова, Яйра Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова ҳаёти, илмий ва ижодий фаолияти ҳақидаги ҳужжатли фильмлар тайёрланмоқда, - унинг сўзларини келтиради “Даракчи” газетаси. – Ўзбекистон халқ артистлари Ҳусан Шарипов, Санъат Девонов, Баҳодир Йўлдошев тўғрисидаги ҳужжатли фильмлар сценарийлари устидаги ишлар давом эттирилмоқда”.