Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев АҚШга Қозоғистон мустақиллигини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашув ўтказди, дея хабар қилди Оқўрда матбуот хизмати.
“Қозоғистон халқи мамлакатингиздан мустақиллигимиз ва иқтисодиётимизни доимий равишда қўллаб-қувватлаётганидан миннатдор. Бугун юртимизда 500га яқин Америка капитали иштирокидаги компания фаолият кўрсатмоқда”, - деди ўз сўзида Н.Назарбоев.
Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва АҚШнинг ядровий қуролланиш ва унинг тарқалиши масалалари бўйича олиб бораётган ҳамкорликни эслаб ўтди.