Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:46 / 03.11.2015
2817
1 дақиқада ўқилади
Олланд Путинни БМТ иқлимий конференциясига таклиф қилди
Франция президенти Франсуа Олланд россиялик ҳамкасби Владимир Путинни 30 ноябрдан 11 декабрга қадар Парижда бўлиб ўтадиган БМТ иқлимий конференциясига таклиф қилди. Бу ҳақда Europe 1 радиостанцияси хабар бермоқда.
“Мен Владимир Путинни шахсан таклиф қилдим. Чунки бизнинг фикрларимизда бир қатор сюжетлар бўйича номувофиқликлар бўлиши мумкин, аммо иқлим масаласида барчамиз бир фикрдамиз, негаки бу бутун инсониятга дахлдор масаладир”, - деди Франция етакчиси радиостанция эфирида.