Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:40 / 04.11.2015
3129
1 дақиқада ўқилади
Мисрда портлаш юз бериши туфайли 6 киши ҳалок бўлди
Мисрнинг Шимолий Синай вилоятида жойлашган Эл-Ариш шаҳридаги полиция идораси қаршисида машинага ўрнатилган бомбанинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Рейтер агентлиги хабарига кўра, 4 ноябрь куни рўй берган бу теракт туфайли яна 10 киши тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмаган.