Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:02 / 04.11.2015
3307
1 дақиқада ўқилади
Пскентда ўғрилик ҳақида ёлғон гувоҳлик берган фуқаро қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Пскент туманида ўғрилик ҳақида ёлғон гувоҳлик берган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, у қариндошидан олган 500 минг сўм пулни яшириш мақсадида уни гўё кимдир ўғирлаб кетган қилиб кўрсатмоқчи бўлган. Шу боис туман милициясига уйига ниқобли ўғрилар бостириб киргани ҳақида ёлғон ахборот берган.
Аммо текширув чоғида ёлғон тезда фош этилиб, жавобгар қўлга олинган. Ҳозир воқеа тафсилотлари ойдинлаштирилмоқда.