Жаҳон | 19:29 / 12.11.2015
6925
1 дақиқада ўқилади

Беларусда йиллар давомида аёллар номусига тажовуз қилиб келган петербурглик жиноятчи қўлга олинди

Беларусь жиноят қидирув бўлими қатор номусга тажовуз қилиш жинояти содир этиб келган Россия фуқаросини қўлга олди, деб хабар бермоқда РИА “Новости”.

“Олиб борилган мураккаб тезкор-қидирув ишлари натижасида жиноятчининг изига тушилди. 2015 йилнинг октябрь ойи сўнггида унинг шахси аниқланди, 1 ноябрь куни эса Брест вилоятида қўлга олинди. Жиноятчи 44 ёшли Россия фуқароси бўлиб чиқди”, — дейилади Беларусь Республикаси ИИВ маълумотида.

Жиноятчи асли Санкт-Петербургда яшаши, Беларусга эса қариндошлариникига меҳмонга келиши аниқланган.

У 1999—2004 йилларда, шунингдек, 2014 йиллар мобайнида аёлларга қилинган тажовузда гумон қилинмоқда.