Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:34 / 12.11.2015
3258
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистон бош вазири Буюк Британияга йўл олди
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Буюк Британияга расмий ташрифи чоғида британиялик ҳамкасби Дэвид Кэмерон билан хавфсизлик ва иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилмоқчи, деб хабар бермоқда РИА Новости агентлиги.
Сафар 12-14 ноябрь кунларига мўлжалланган. У Ҳиндистон раҳбарининг Буюк Британияга 9 йил ичидаги биринчи сафари бўлади. Сафар кун тартибидаги асосий масала иқтисодиёт ва инвестициялар билан боғлиқ бўлиши айтилмоқда.